Uzbekistan

Фуқаролар керакли суммани нақд шаклда олиш учун банкларга мурожаат қилишлари мумкин — Марказий банк

alt

Аввал хабар қилинганидек, 15 сентябрдан буён Uzcard банклараро тўлов тизимида унинг серверларида жиддий хато юзага келгани туфайли техник носозлик кузатилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки мазкур ҳолат бўйича ахборот берди.

МБ ахборотида маълум қилинишича, ҳозирда биринчи – тизим фаолиятини тиклаш яъни карталардаги маблағни кўрсатиш босқичи якунланди. Иккинчи босқич – тўлов терминаллари фаолияти кун давомида тикланади.

Зарур бўлган ҳолатларда фуқаролар керакли суммани нақд шаклда олиш учун хизмат кўрсатувчи банкларга мурожаат қилишлари мумкин. Бунинг учун айнан банк картаси очилган филиалга мурожаат қилиш лозим.Терминаллар ишлагандан сўнг ҳар қандай банкнинг ҳар қайси филиалига мурожаат қилиш мумкин. Мамлакатнинг барча ҳудудларидаги банклар филиаллари етарли даражада нақд пул билан таъминланган, таъкидланади МБ ахборотида.

Марказий банк юз берган ҳодисани эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда  чакана тўлов тизимиларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш кўзда тутилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Football news:

Director of Tambov that Melkadze will not play with Spartak: we do not have a free 3-5 million rubles
Juventus wanted to swap Ramsey for Ntombela. Tottenham refused
Klopp on players who have played less than 5 matches: They will receive a gold medal. If you are not from the Premier League, something from me
Messi may move to Manchester City (Fox Sports)
Salihamidžić on the transfer San to Bavaria: It can make the difference in the game. Now we have top-level variability on our flanks
Cavani is close to a contract with Roma
Balotelli can move to Boca juniors