Uzbekistan

Фарғона заводи “Eвро-4” дизель ёқилғисининг илк партиясини биржа савдосига қўйди

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 2021 йилнинг 29 март куни Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ) “Eвро-4” стандартидаги дизель ёқилғисининг илк партияси Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали савдога қўйилди. Бу ҳақда завод матбуот хизмати хабар қилмоқда.Маълумки, илгари ушбу заводда ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси сифати “Eвро-2” стандартидан ошмасди. Ушбу ёқилғининг сифатини дунё стандартларига мослаштириш мақсадида уни модернизасия қилиш дастурининг биринчи босқичи доирасида дизель ёқилғисини гидротозалаш қурилмаси (ГДС) катализатори Франциянинг “Axens” компаниясининг янги ва анча замонавий катализаторига алмаштирилди.Таъкидланишича, ФНҚИЗ мутахассисларининг кўп йиллик тажрибаси туфайли янги катализатор ГДС қурилмаси реакторига “Axens” компанияси мутахассислари иштирокисиз мустақил равишда ўрнатилди. Кейинчалик тегишли ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилгач, саноат миқёсида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Шунингдек, экологик тоза ва сифатли “Eвро-4” стандартидаги дизель ёқилғиси учун мувофиқлик сертификати қўлга киритилди.

Football news:

Bayern have a strong chance of signing Kamawing. Rennes midfielder would prefer Real Madrid
Juve reduced the gap from Milan to a point, from Inter-to 11
Ronaldo did not kick a free kick in the Juventus-Parma match. Dybala hit the wall
Benzema came in 2nd place in the list of La Liga scorers and is two goals behind Messi
The Real Madrid bus was met with insults on the streets of Cadiz
Inter have not lost 13 matches: 10 wins and 3 draws
And now the consequences of the Super League: the Premier League expels top-6 managers from the committees, UEFA also promises sanctions