Uzbekistan

Санкт-Петербургда ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди, ҳалок бўлганлар бор

alt

Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган ёнғинда бир Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлди 4 фуқаро жабрланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Россия ФВВ маълумотига асосан. 

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йил 15 сентябр куни соат 00:40 да  Санкт-Петербург шаҳри Невский раёни Глухоозёрск кўчаси 11 уйдаги ангарда ёнғин содир бўлган.

Ангардан 5 нафар инсон эвкуация қилиниб, тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан ёрдам кўрсатилган. Уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун И.И. Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам  илмий-текшириш институтига жойлаштирилган (Будапешт кўчаси 3 уй). Тез ёрдам автомобилида шифохонага олиб кетилиш жараёнида бир нафар инсон ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлган ва жабрланганлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир.  ФВВ, ИИВ ТИВ ва Росссия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида ҳалок бўлганларнинг шахси аниқланди.

Вафот этган:

Султанов Д.Н 1983 й.т.

Жабрланганлар:

Султанов Х.У. 1997 й.т., 

Мухтаров М.Ю. 1978 й.т., 

Исмаилов Ш. 1995 й.т., 

Жўрақулов М.З. 1988 й.т.,. 

Жабрланганлар И.И. Джанелидзе номидаги тез тиббий ёрдам  илмий текшириш институтига  ис газидан заҳарланиш ташхиси билан  (ҳозирда барчасининг аҳволи қониқарли) жойлаштирилган (Будапешт кўчаси 3 уй).

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Football news:

Lampard on 3-0 with Watford: a dry Win at home, three goals scored-Chelsea played very well
Pulisic on 3-0 with Watford: Chelsea needed this win. We are confident that we can get into the top 4
Rebic scored 9 goals for Milan in 11 Serie A matches
Mikel Arteta: getting Arsenal into the Champions League seemed impossible a few weeks ago
Бав Bayern won the gold double in Germany for the 13th time
Neuer provided an assist in the German Cup final with Bayer
Sarri about 4:1 with Torino: Juve had a false sense of security after a couple of goals