Uzbekistan

Сурхондарёлик аёл паспортида ўзини 9 ёшга яшартиргани аниқланди

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси қалбаки ҳужжатлар асосида ўзини тўққиз йилга ёшартирган шахсни аниқлади, деб хабар қилади ЎзА.

Хабарда айтилишича, ички ишлар идорасида ёлланма ходим бўлиб ишлайдиган фуқаро Малоҳат Жўраева (исм-фамилияси ўзгартирилди) фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига шикоят ариза билан мурожаат этиб, ўзининг 20.05.1976 йилда эмас балки, 20.05.1985 йилда туғилганлигини, туғилган вақтида отаси вафот этганлиги сабабли онаси ўз вақтида туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олмаганини, 1999 йилда бобоси Сариосиё тумани фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш бўлимига бориб, эътиборсизлик билан унга 1976 йилда туғилганлик ҳақида гувоҳнома олганини маълум қилган. 

Туғилганлик гувоҳномаси ва фуқаролик паспортида 1976 йилда туғилган, деб кўрсатилган бўлса-да, ўзи аслида 1985 йилда туғилганлигини, яшаган манзилининг қишлоқ врачлик пункти ва маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолини рўйхатга олиш расмий китобида 1985 йилда туғилганлар рўйхатида туришини, мактабда ҳам 1985 йилда туғилган тенгқурлари билан ўқиганлигини, бу ҳолатни Сариосиё туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабни 16.06.2002 йилда битирганлик ҳақидаги шаҳодатномаси тасдиқлашини билдирган.

Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди фуқаро М.Жўраеванинг важларини қаноатлантириб, унинг туғилган йилини 1976 йилдан 1985 йилга ўзгартириш мажбуриятини Сариосиё тумани фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш бўлими бошлиғи зиммасига юклаган. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан, туман фуқаролик ҳолати далолатномасини ёзиш бўлими томонидан М. Жўраевага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома дубликати берилган бўлиб, унда 1985 йил 20 май кунида туғилганлиги кўрсатилган бўлса-да, гувоҳнома ФҲДЁБда мавжуд далолатномаларни қайд этиш китобига 1976 йил 11 июнь куни 222- рақам билан қайд этилганлиги ҳақида ёзиб қўйилган.

Бироқ, суриштирув ишлари натижасида фуқаро М. Жўраеванинг Сариосиё туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 1992/1993-ўқув йилида тамомлагани аниқланган. Шу сабабли унга 1993 йилда АУ №191376 серия рақамли шаҳодатнома берилган. Ушбу ҳужжат М. Жўраеванинг 1976 йилда туғилганлигини тасдиқлайди. Шунингдек, унга тегишли меҳнат дафтарчасининг 2-3 бетларида у илк меҳнат фаолиятини бошлаган йиллар қайд этилган. Агар М. Жўраева ростдан ҳам 1985 йилда туғилган бўлса, у 12 ёшидан ишга қабул қилинган экан-да, деган хулоса келиб чиқади.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Football news:

Barcelona are confident that they will sign Lautaro by October. Inter wants 90 million euros and one player
Aitor Karanka: If there is a team that can win back against Manchester City, it is real
Juventus and Atletico have started talks about the transfer of Lacazette. Inter are also Interested in him
Rangnik agreed to take charge of Milan from the 2020/21 season. He can also take the post of sports Director
Ocampos did everything for the victory of Sevilla: first he scored, and then he put on a goalie's Jersey and in the 101st minute dragged the kick of the goalkeeper Eibar
Pizarro finished his career as a player. Werder's players cradled him in their arms after the match
Aitor Karanka: When Real Madrid wins, they always talk about the referees