logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo
star Bookmark: Tag Tag Tag Tag Tag
Uzbekistan

Тожикистонда “тонировка” нархи кескин кўтарилди

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Тожикистонда йиллик тонировка учун лицензия нархи 28 фоизга кўтарилди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.

Янги тарифга кўра, 2005 йилдан сўнг ишлаб чиқарилган автомобиллар ойларини тонировкаси учун ҳайдовчилар 500 доллар тўлаши керак. Ўтган йили бу рухсатнома 380 доллар бўлган.

2005 йилгача ишлаб чиқарилган машиналарнинг ойналарини 390 долларга (2019 йилда 360 доллар бўлган) "қорайтириш" мумкин.

Тасдиқланган тариф режасига кўра, орқа ойна 40 доллар, эшик ойналари 216 долларга "тонировка" учун рухсатнома олиш мумкин.

Таъкидланишича, Тожикистонга тонировка қилинган автомобилда кирган ҳайдовчилар 10 кун ичида Давлат автомобил инспекциясидан лицензия олишлари керак. Акс ҳолда, тонировкани олиб ташлаши ёки катта миқдордаги жарима тўлаши керак.

Бир неча йил олдин, Тожикистон ҳукумати автомобилларни "тонировка" қилиш учун пуллик рухсатномалар беришни бошлади. Таъкидланишича, лицензияларни сотишдан тушган маблағ Роғун ГЭСи қурилишига йўналтирилади.

Themes
ICO