logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo
star Bookmark: Tag Tag Tag Tag Tag
Uzbekistan

"Қишлоқ қурилиш банк" томонидан Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил этилди

alt

Бугунги кунда Бухоро вилоятида “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Бухоро минтақавий филиали, Когон ва Галаосиё филиаллари, Когон, Қоракўл, Жондор, Шофиркон, Ғиждувон минибанклари фаолият кўрсатмоқда. Улар орқали 74214 нафар мижозга хизматлар кўрсатилмоқда.

Яқинда банк томонидан журналистлар учун Бухоро вилоятига пресс-тур ташкил қилинди.

Журналистлар учун Бухоро минтақавий филиалида ташкил қилинган тақдимот тадбирида банк тузилмалари эришаётган иқтисодий кўрсаткичлар ҳақида маълумот берилди. Унда хизматлар кўлами ва банк мижозлари сони муттасил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

alt

Пресс-тур иштирокчилари Бухоро вилоятида банк молиявий кўмагида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар билан танишдилар. Хусусан, "Қоровулбозор нур обод" МЧЖ томонидан Қоровулбозор туманида 9 гектар худудда барпо этилган замонавий иссиқхонага, "Когон меҳнат роҳат" ХК томонидан қурилган истироҳат боғи ва кўнгилочар-ҳордиқ чиқариш мажмуасига, "Burda Lyuks Tekstil" ХКнинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига, "City Med Buxoro" МЧЖ ташкил қилган тиббий-диагностика ва даволаш марказига, "Вuxoro Komfort Plast" МЧЖда пластик қувурлар ва пластик фитинглар ишлаб чиқариш цехига, "Panorama" меҳмонхонасига сафарлар уюштирилди.

alt

"Қишлоқ қурилиш банк" молиявий кўмагида татбиқ этилаётган бизнес лойиҳалар журналистларда катта қизиқиш уйғотди.

alt

Лойиҳа ташаббускори бўлган тадбиркорлар банк сармояси ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, замонавий технология ва ускуналар сотиб олиш, экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва янги иш ўринлари яратилишида муҳим ўрин тутганлигини билдирдилар.

alt

Пресс-тур доирасида банкнинг янги фойдаланишга топширилган Галаосиё филиалида журналистлар мижозлар учун яратилган шароит ва қулайликлар билан танишди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Themes
ICO