Uzbekistan

Хоразмда пахта теримида ихтиёрий қатнашишни истаганларнинг бир гуруҳи ҳудудларга юборилди

alt

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иқтисодий манфаатдорлик асосида ихтиёрий пахта йиғим-теримига чиқиш истагида бўлган фуқароларни уюштирилган тартибда пахта ҳудудларига юбориш бошланганини маълум қилади.

Вазирлик хабарига кўра, пахта теримида ихтиёрий қатнашиш истагида мурожаат қилган фуқароларнинг бир гуруҳи, яъни 58 нафари 16 сентябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташкиллаштирилган тартибда кузатилди. Кўнгилли фуқароларнинг аксарияти Шовот, Янгиариқ ва Урганч туманларидан мурожаат қилишган.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги пахта терими фақатгина ихтиёрий тарзда амалга оширилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг terimuzbot телеграм тармоғи, www.terim.uz сайти, шунингдек, 200-06-02 телефон рақами ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали ташкиллаштирилади. Кўнгилли сифатида мурожаат қилган фуқароларга давлат томонидан транспорт хизматлари, ётоқ жой ҳамда тушлик бепул таъминланади.

Бу йилги пахта мавсумида аҳоли кам бўлган ҳудудлар учун алоҳида тартиб белгиланиб, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларининг барча туманларида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида қўлда терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда – 950 сўм, иккинчи теримда – 1150 сўм ва учинчи теримда – 1300 сўм, бошқа ҳудудларда эса 1 кг пахта учун биринчи теримда 650 сўм, иккинчи теримда 850 сўм ва учинчи теримда 1000 сўм тўланиши белгиланган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Football news:

Sterling on the record for goals in a season: we Want to win the Champions League and the FA Cup, otherwise they won't mean anything
Sheffield will finish the Premier League season without defeats from clubs from London. 22 points in 10 games and 5 home wins
Bonucci on Juve's draw with Atalanta: We must look at the result. This is how Championships are won
Sterling surpassed Yaya Toure to become Manchester City's 2nd goalscorer in the history of the Premier League
Gasperini on two penalties for Juve: They are above any rules in Italy. Did we have to cut off our hands?
Sarri Pro 2:2 with Atalanta: We played with one of the best teams in Europe right now
Pep Guardiola: Manchester City have won a place in the Champions League on the pitch. I hope that UEFA will allow us to play