logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo logo
star Bookmark: Tag Tag Tag Tag Tag
Uzbekistan

Коронавирус исканжасида: Уханда қолишни лозим деб топган талаба ҳикояси

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. Яқинда Хитойда коронавирус тарқалиши туфайли тожикистонлик талабаларни Ухандан эвакуция қилинишига қарамасдан, Хитойда қолишни афзал кўрганлар ҳам топилди.

Хубей университети молия факультети аспирантура иккинчи босқичида таҳсил олаётган 23 ёшли Бахтиёр Шукурзода Хитойда қолди. Бу ҳақда "Жэньминь жибао" нашри хабар қилди.

Талаба пневмония ҳақида биринчи марта ўтган йил декабрда эшитган. Унинг сўзларига кўра, вирус дастлаб тарқалмаганлиги, ва унинг ҳеч қандай эътиборини жалб қилмаганини қайд этди.

Бироқ, бир оз вақтдан сўнг вазият қизишни бошлади: касаллик ҳолатлалари кўпайди ва биринчи вафот этганлар пайдо бўлди.

Бахтиёрнинг сўзларига кўра, Ухан шаҳрида кескин чоралар кўрилиши бошланиши билан у ҳам ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлашга тушди. Шаҳарда жамоат транспорти ҳаракати тўхтади, кўчалар бўшаб қолди, ҳатто унинг олийгоҳи ҳам ёпиқ бошқарувга ўтди.

Университет талабалар хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилиб, янги ўқув семестрининг бошланишини бошқа вақтга қолдирди ва онлайн дарсларини тақдим этди. Ўқишни давом эттиришга қарор қилган талабаларга учун махсус супермаркет ҳам ажратилди.

Тожикистонлик талабанинг сўзларига кўра, энди у куни билан ётоқхонада китоб ўқимоқда, камдан-кам ҳолларда ташқарига чиқмоқда. Коронавирус эпидемияси туфайли унинг бугунги ҳаёти ётоқхона, ошхона ва балконда ўтмоқда.

“Ишончим комилки, Хитой тез орада вирус устидан ғалаба қозонади. Мен, биринчи навбатда, эпидемия тугаши билан шаҳарни айланиб чиқишни истайман!”, - деган истакни билдирди талаба.

Талаба ота-онаси билан телефон орқали тез-тез мулоқот қилмоқда, улар уни кўчага чиқмасликни сўрашмоқда.

“Мен уларни ҳаммасини тўғри бажараман, деб ишонтираман. Хитойдаги Тожикистон элчихонаси ходимлари биз билан ҳар доим алоқада бўлиб турибди”, - дейди Бахтиёр.

Умуман олганда, тожикистонлик талаба карантин тадбирларининг муҳимлигини яхши тушунади ва уларга амал қилади, чунки у эпидемия тўхтатишини жуда хоҳлайди.

"Мен Хитойда юқумли касалликка қарши курашиш ишларининг профессионаллигига ишонаман, аммо бунинг учун вақт керак. Бундай вируснинг олдини олиш ва назорат қилиш учун дунёнинг ҳар қандай мамлакатига вақт ва куч керак бўларди", - деди у.

Шу билан бирга, йигит беморлар билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.

11 февраль куни Ухандан Тожикистонга махсус самолётда талабаларни олиб келди. Ватанга 50 киши қайтди, улардан 46 нафари талабалар. Хитойда 10 нафар фуқаро қолди.

Таъкидланишича, 3 нафар талабанинг ўзлари Хитойни тарк этишни рад этишган, яна етти нафарида иситма чиққанлиги туфайли даволанишга юборилган.

Themes
ICO